Тошкент яқинидаги янги қурилган карантин марказига 650 киши жойлаштирилди

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида COVID-19 тарқалишига қарши курашиш мақсадида барпо этилган янги карантин зонасига 650 киши жойлаштирилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги матбуот хизмати. Хабарда қайд этилишича, карантин марказига 27 март куни чартер рейслар билан хориждан олиб келинган ватандошлар жойлаштирилди. Ташқи ишлар вазирлигининг 24 мартдаги маълумотларига кўра, ушбу рейслар Москва ва Дубайдан амалга оширилган. Аввалроқ 55 гектар майдонда 10 минг кишига мўлжалланган карантин зонасини 5 кун ичида барпо этиш режалаштирилаётгани хабар қилинган эди. Бунда бино сифатида контейнерлардан фойдаланилиб, улар уч киши учун мослаштирилган. Ҳар бир бўлинмада кондиционер, санузел, душ ва телевизор мавжуд.

Место для вашей рекламы