O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкент вилоятининг тўртта туманига ҳокимлар тайинланди

Тошкент вилоятининг тўртта туманига ҳокимлар тайинланди
YANGILIKLAR
17:11, 05 апрель 2020
72
0

Аббосов Низомиддин Равшанович Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Унинг номзоди халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилди, дея хабар берди ЎзА. Фото: ЎзА Низомиддин Аббосов (1977 й. т.) Тошкент молия институти (2000) ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини (2010) тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида банк ва бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда фаолият юритган. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари сифатида ишлаб келган. Худди шу куни Худойбердиев Фурқат Абдусаломович Бекобод тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Ташкилий масала халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилди. Фото: ЎзА "Газета.uz"да реклама У 2018 йил сентябридан буён туман ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Абдуллаев Неъмат Озодович ўрнига тайинланди. Фурқат Худойбердиев (1979 й. т.) Тошкент давлат аграр университети (2000) ва Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини (2012) тамомлаган. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар вилоят молия бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган. Халқ депутатлари Янгийўл тумани Кенгашининг навбатдан ташқари учинчи сессиясида вилоят ҳокими Рустам Холматов сўзга чиқиб, туманда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда йўл қўйилаётган хато-камчиликлар, ҳудуднинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича муаммоли ҳолатлар ҳақида тўхталиб ўтилди, дея хабар қилди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Депутатлар Янгийўл тумани ҳокими Тўхтабоев Абдуқаҳҳор Абдусатторовични эгаллаб турган вазифасидан озод этиш тўғрисидаги қарорни маъқуллаб, Ялгашев Улуғбек Усарович номзодини Янгийўл тумани ҳокими вазифасини бажарувчи лавозимига тасдиқладилар. Фото: Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Улуғбек Ялгашев (1973 й. т.) Самарқанд давлат меъморчилик институти (1994) ва Тошкент молия институтини (2002) тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Молия вазирлигининг вилоятлардаги бошқармалари ҳамда Ўзбекистон Ҳисоб палатасида турли вазифаларда ишлаган. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ҳисоб палатасида бош инспектор сифатида фаолият юритган. Шунингдек, Одилхон Бакиевич Рустамов номзоди Тошкент тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Ташкилий масала халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кўриб чиқилди. Ушбу лавозимга у Акбар Сулаймонов ўрнига тайинланди. Фото: ЎзА Одилхон Рустамов фаолияти давомида Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси бошқарув раиси, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ҳокими, Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари в.в.б. лавозимида фаолият юритган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив