Тошкент вилоятидаги бозорда йирик ёнғин содир бўлди

8 мартга ўтар кечаси ярим тунда Тошкент вилояти Паркент деҳқон бозорининг олд қаторидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлди ( видео ). ФВВ матбуот хизматининг хабар беришича, ёнғинни бартараф этишга 11 та асосий ёнғин ўчириш автомобили ва 10 дан ортиқ ёрдамчи техника жалб қилинди. Соат 02: 25 да ёнғин тарқалишининг олди олинган бўлса, 03: 50 да батамом ўчирилган. Ёнғиндан 3000 кв. м.майдон сақлаб қолинди. Ёнғин натижасида ҳалок бўлганлар ва тан жароҳати олган шахслар мавжуд эмас. Ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Место для вашей рекламы