Тошкент вилоятида 9 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор аниқланган

Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси аниқланган беморлар сони 9 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. Коронавирус аниқланган илк бемор Франциядан келган. Унда 15 март куни инфекция аниқланган. Иккинчи беморда 16 март куни аниқланган бўлиб, биринчи бемордан юқтириб олган. Учинчи бемор 14 март куни Лондондан учиб келган. 17 март куни инфекция аниқланган. "Газета.uz"да реклама 18 март куни COVID-19 инфекцияси тўртинчи фуқарода тасдиқланди. Бешинчи бемор 20 март куни аниқланди. Коронавирус аниқланган олтинчи бемор 18 март куни Россия давлатидан келгач, «Сокол» болалар оромгоҳида карантинда турган. Унда 20 март куни инфекция аниқланган. Еттинчи бемор 18 март куни Москва орқали Швециядан келган. «Сокол» оромгоҳида карантинда бўлган, 21 март куни касаллик аниқланган. Саккизинчи бемор 14 март куни Дубайдан келган. 22 март куни вирус аниқланган. Тўққизинчи бемор ҳамшира бўлиб, айни пайтда даволаш ишлари олиб бориляпти. Кейинроқ, Тошкент вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг ўзи ушбу хабарни инкор қилди. Айни пайтда Тошкент вилоятида жами 824 ўринга мўлжалланган юқумли касалликлар шифохоналари мавжуд бўлиб, шундан 100 ўрин вилоят юқумли касалликлар шифохонасига, 744 та ўрин шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмасига тўғри келади. Вилоят ҳудудидаги Бўстонлиқ туманида жойлашган «Сокол» болалар оромгоҳига 264 нафар, «Энергетика» санаториясига 255 нафар, «Назарбек» сиҳатгоҳига 243 нафар фуқаролар 14 кунлик карантин назорати учун жойлаштирилган.

Место для вашей рекламы