O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкент-Омск йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади

Тошкент-Омск йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
66
0

15 февраль кунидан эътиборан Тошкент-Омск йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилади, дея хабар қилди Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати. Мазкур йўналишда «Uzautotrans Service» корхонаси ўзининг замонавий автобусларида хизмат кўрсатади. Қатновлар ҳафтанинг сешанба ва шанба кунларига белгиланган. Шаҳарлар ўртасидаги 2200 км масофани автобуслар 32 соатда босиб ўтади. Ушбу йўналиш бўйлаб илк автобус 15 февраль куни соат 18:00 да «Тошкент» автовокзалидан Омск шаҳрининг «Камарова» автовокзали томон ҳаракатланишни бошлайди. Мазкур йўналиш бўйича чипта нархи 450 000 сўм этиб белгиланган. «Uzautotrans service» корхонаси томонидан йўловчиларга юқори даражада сервис хизматини кўрсатиш ва ташувлар хавфсизлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Йўналишга чиқишдан олдин автобуслар техник кўрикдан ҳайдовчилар эса тиббий кўрикдан ўтказилади. Йўловчи ташиш фаолияти суғурта компанияси томонидан суғурталанган

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив