Тошкент ҳокимияти Шайхонтоҳур туман маъмуриятининг Shodlik Palace реконструкциясига алоқадорлигини ўрганмоқда

Тошкент ҳокимияти Шайхонтоҳур тумани ҳокимлигининг Shodlik Palace меҳмонхонасини реконструкция қилиш ташаббуси билан чиққанига оид маълумотни ўрганмоқда, дея хабар қилди пойтахт ҳокимияти матбуот хизмати. Эслатиб ўтамиз, ушбу меҳмонхона биноси ҳудудида «Илҳом» театри ҳам фаолият кўрсатади ва бино тўлиқ реконструкция қилиниши муносабати билан апрелга қадар бинони бўшатиб қўйиш сўралган. Меҳмонхонанинг янги эгаси Ofelos Plaza компанияси реконстукция ишлари Шайхонтоҳур туман ҳокимияти талаби билан амалга оширилаётганини маълум қилган. Бу масала аниқлаштирилгач, унинг тафсилотлари ҳақида яна маълумот берилади. Пойтахт маъмурияти Shodlik Palace биноси хусусий тадбиркорга тегишли бўлиб, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида эмаслигини ҳам қайд этиб ўтди.

Место для вашей рекламы