O‘zbekiston
yangiliklari

Тошкент ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
YANGILIKLAR
17:11, 05 апрель 2020
78
0

Тошкент ҳокими ўринбосари — Маҳалла ва оила масалалари бошқармаси бошлиғи лавозимига Дада-Али Ниғматович Зуфаров тайинланди, дея хабар қилди пойтахт маъмурияти матбуот хизмати. Дада-Али Зуфаров (1975 й. т.) — Тошкент архитектура-қурилиш институти (2001) ва Тошкент давлат юридик институти (2006) битирувчиси. 2001 йилдан бугунги кунга қадар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишлаган. Тошкент ИИББ бошлиғи ўринбосари — Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи полковник Маҳкам Миржанович Вафоев эса Дада-Али Зуфаров ўринбосари этиб тайинланди. Маҳалла ва оила масалалари вазирлиги президентнинг 18 февралдаги фармони билан ташкил этилди. Аввалроқ Элмира Боситхонова вазирнинг биринчи ўринбосари, Азизбек Икромов, Ботир Парпиев ва Содиқжон Туриевнинг вазир ўринбосари этиб тайинланганини хабар қилган эдик.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив