Тошкент кўчаларини дезинфекциялашга махсус техникалар жалб қилинди

Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги бўлинмалари 28 март куни коронавирус тарқалиши хавфи сабабли Тошкент кўчаларини махсус техникалар ёрдамида дезинфекциялаш ишларига қўшилди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар қилди . Дезинфекция ишлари жамоат жойлари, савдо марказлари, давлат идоралари ва ташкилотлари атрофи ҳамда пойтахтга кириш ва чиқиш постларида ҳам амалга оширилади, дейилади хабарда. Аввалроқ, 26 март куни Юридик таъминот ва мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Илҳом Турғунов Миллий гвардиянинг 3000 нафарга яқин ҳарбий хизматчиси уй шароитида карантинда яшаётган фуқароларнинг 5000 дан ортиқ уй ва квартираларини назоратга олганини маълум қилган эди.

Место для вашей рекламы