Тошкент ИИББда 16 нафар аёл раҳбар лавозимларига тайинланди

Тошкент Ички ишлар бош бошқармаси тизимида 16 нафар аёл раҳбар лавозимларга тайинланди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди . Улар орасида тергов бўлинмалари бошлиқлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари бошлиқлари ва Ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ўринбосарлари бор. ИИББ матбуот хизматининг аниқлик киритишича, илгари ушбу лавозимларни эркаклар эгаллаб туришган. Янги раҳбарларни тайинлашда биринчи навбатда «касбий фазилатлари, тажриба ва билимлари» ҳисобга олинган. Тайинловлар "Газета.uz"да реклама Сергели тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 3-сонли ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси бошлиғи, подполковник Светлана Фатиховна Ярочкина: Яшнобод тумани ИИО ФМБ 4- ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи Дилором Собиржоновна Абдураҳмонова: Учтепа тумани ИИО ФМБ 2- ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи подполковник Мукаррам Икрамовна Отабекова: Яшнобод тумани ИИО ФМБ 1- ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Улжан Аскаровна Жумадуллаева: Олмазор тумани ИИО ФМБ 1- ИИБ тергов бўлинмаси бошлиғи подполковник Қундуз Хуррамовна Жўраева: Миробод тумани ИИО ФМБ 3- ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи подполковник Нодира Гаффаровна Зокирова: Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 8- ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи подполковник Ирода Махмудхоновна Мухитдинова:Бектемир тумани ИИО ФМБ 1- ИИБ тергов бўлими бошлиғи подполковник Рано Базартаевна Ниязханова: Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ 8- ИИБ тергов бўлими бошлиғи подполковник Лола Махмуджановна Содиқова (Журабоева): Чилонзор тумани ИИО ФМБ 3- ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи подполковник Шоира Салоҳиддиновна Собирова: Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ 6- ИИБ тергов бўлими бошлиғи подполковник Дилфуза Тулкиновна Ташходжаева: Яккасарой тумани ИИО ФМБ 3- ИИБ тергов бўлими бошлиғи подполковник Фотима Нигмановна Туляганова: Яккасарой тумани ИИО ФМБ 1- ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Гулнора Женгисбаевна Умарова: Миробод тумани ИИО ФМБ 1- ИИБ тергов бўлими бошлиғи майор Камола Юлдашевна Ҳикматова: Бектемир тумани ИИО ФМБ 3- ИИБ бошлиғи ўринбосари майор Дилрабо Ҳуббимовна Шокирова: Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи лейтенант Гавхар Бердиёровна Алиахунова: Аввалроқ ҳам қуйидагилар юқори лавозимларга тайинланган эди: Тошкент ИИББ Ташкилий бошқармаси бошлиғи ўринбосари — юридик таъминот бўлими бошлиғи подполковник Муинова Нилуфар Абдукаримовна: Тошкент ИИББ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Хотин-қизлар масалалари бўлими бошлиғи, майор Хўжаназарова Мақсуда Махаммадиевна:

Место для вашей рекламы