Тошкент ИИББ ходимлари икки кун ичида 224 та пичоқни олиб қўйди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари икки кун — 12 ва 13 февраль кунлари фуқароларни текшириш пайтида улардан 224 та пичоқни олиб қўйди, деб хабар берди бошқарма матбуот хизмати. ИИББнинг аниқлик киритишича, фуқаролар пичоқларини чўнтагида ёки машинасида олиб юрган. Баъзиларининг ёнидан эса иккита-учта пичоқ чиққан. «Олиб қўйилган пичоқлар яхши чархланган, кўпларининг тиғлари 20 смдан ошарди ва кертиклари ҳамда қон оқиш жойлари ҳам бор эди», — дейилади хабарда. Пичоқлардан ташқари профессионал ёки хонаки тайёрланган бейсбол биталари, металл сим ва таёқлар, пневматик тўппонча ҳам олиб қўйилган.

Место для вашей рекламы