Тошкент ИИББ фуқаролар қабулини вақтинча тўхтатди

Коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш бўйича жорий этилган тартиб муносабати билан Тошкент ИИББ Марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари биноларида фуқаролар ва юридик шахслар вакилларининг қабуллари вақтинчалик тўхтатилди. Барча мурожаатлар электрон кўринишда (телеграм бот) ёки телефон орқали қабул қилиниши маълум қилинган.Тошкент шаҳар ИИББ: info@iibb.uz;Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси: @passport_viza;Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси: Yhxb.iibb.uz (сайтда фуқаролар мурожаати рукни мавжуд). Шунингдек, мурожаатлар қуйидаги телефон рақамлари орқали қабул қилинади: 71−281−93−34, 71−281−94−18 ёки Ўзбекистон ИИВ «ишонч рақами» 1102 орқали. "Газета.uz"да реклама Тошкент ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг туман бўлинмалари терговчиларига жиноят иши бўйича тергов жараёни қатнашчиларини ички ишлар органларига фақатгина кечиктириб бўлмас тергов ҳаракатларини ўтказиш учун олиб келишлари мумкин. Техник имкониятлар мажуд бўлган тақдирда барча тергов ҳаракатлари Жиноят-процессуал кодекси талабларига мувофиқ видеоконференция тарзида, ички ишлар органларининг маъмурий биноларига жараён қатнашчилари бўлмаган шахсларни киритмаган ҳолда олиб борилади.

Место для вашей рекламы