Тошкент ҳайвонот боғи карантин сабабли ёпилди

19 март кунидан бошлаб Тошкент ҳайвонот боғи коронавирус сабабли вақтинчалик ўз эшикларини ёпади. Бу хақда ҳайвонот боғининг расмий веб-сайтида эълон қилинди. «Ташриф буюрувчиларимизни эҳтиёт қилиш учун бу қарорга келдик. Жониворлар аҳволидан эса хавотирга ўрин йўқ. Зоологлар ва мутахассислар ўз ишларини давом эттиришади», — дейилади хабарда. Маълумот учун, Тошкент ҳайвонот боғи ёнида жойлашган Ботаника боғи ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Место для вашей рекламы