ТошФармИ ректори Иброҳим Алижонов вафот этди

Тошкент фармацевтика институти ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Алимжонов Иброҳим Иномович 19 январга ўтар кечаси 61 ёшида вафот этди, дея хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. «Газета.uz» манбалари маълумотларига кўра, профессор сурункали юрак ишемик хасталигидан азият чеккан. У ўзининг Андижондаги уйида вафот этган. Иброҳим Алимжонов 1959 йилда Андижон шаҳрида туғилган. 1982 йилда Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт (ҳозирги Тошкент педиатрия тиббиёт) институтини муваффақиятли тамомлаб, Андижон шаҳар 2- болалар шифохонаси врач интерни, ординатори, даволаш ишлари бўйича бош врач ўринбосари, кейинчалик Андижон давлат тиббиёт инититути кафедра ассистенти, доценти ва кафедра мудири лавозимларида фаолият кўрсатган. У 2012−2018 йилларда мазкур институт ўқув ишлари бўйича проректори ва ректори вазифасида ҳам ишлаган. Иброҳим Алимжонов 2018 йилдан Тошкент фармацевтика институти ректори сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Место для вашей рекламы