O‘zbekiston
yangiliklari

Topinvest.uz сайти фаолиятининг қонунийлиги тўғрисида маълумот берилди

Topinvest.uz сайти фаолиятининг қонунийлиги тўғрисида маълумот берилди
YANGILIKLAR
17:10, 05 апрель 2020
64
0

Ўзбекистон Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги www.topinvest.uz веб-сайти фаолиятининг қонунийлиги юзасидан фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларга жавоб қайтарди . Мурожаатларда таъкидланишича, «Topinvest» веб-сайти ўзини АҚШ биржаларида спекуляция ва инвестициялар билан профессионал равишда шуғулланувчи трейдерлар жамоаси сифатида тақдим этмоқда. Веб-сайтнинг «Алоқа учун» саҳифасида «Topinvest»нинг ташкилий-ҳуқуқий шакли «маъсулияти чекланган жамият» («Topinvest» МЧЖ) сифатида кўрсатилган. Шунингдек, сайтда «Topinvest» МЧЖ офисида 5 млн сўм эвазига олти ҳафталик малака ошириш тренинги ўтказилиши тўғрисида эълон жойлаштирилган. "Газета.uz"да реклама Агентлик мурожаатлар асосида мазкур веб-сайт фаолиятини ўрганиб чиқиб, «Topinvest» МЧЖ номли ташкилотнинг ва веб-сайтга алоқадор бошқа шахсларнинг Ўзбекистон қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензияга эга эмаслигини маълум қилди. Шунингдек, агентлик «Topinvest» МЧЖнинг Ўзбекистон ҳудудида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ҳам маълумотга эга эмас, дейилади хабарда. Фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга мулкий зарар етказилишининг олдини олиш, шунингдек веб-сайтнинг қонунчилик доирасида фаолият юритиши бўйича тўлиқ маълумот олиш мақсадида агентлик томонидан мазкур веб-сайт бўйича материалларни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ўрганиш учун юборилди. Агентлик фуқароларидан ўз маблағларини ноқонуний даромад олиш мақсадида капитал бозори элементлари ва атамаларидан фойдаланган ҳолда фирибгарлик билан шуғулланувчи шахсларга ишониб топширмасликни сўради ҳамда қимматли қоғозларга инвестиция киритиш учун капитал бозорининг лицензияга эга иштирокчилари билан ҳамкорлик қилишни тавсия қилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив