Томскда ҳалок бўлган 10 кишининг жасади Ўзбекистонга етказилди

26 январь куни 3:20 да Томск вилояти Асиновский тумани Причулимский посёлкасида жойлашган ёғочли уй ёниши натижасида ҳалок бўлган 10 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасадлари Тошкентга етказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар қилди . Қолган икки нафар нарҳум жасадлари ДНК таҳлили натижалари аниқлангандан кейин юборилади. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон фуқаролари ишлаган «Греенвоод» МЧЖ ўрмон кесиш компанияси директори ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари томонидан қўлган олинган. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти топшириғи билан Томскдаги фожиа сабабларини ўрганиш ҳамда ҳалок бўлганлар ва жабрланганларнинг оилаларига ёрдам кўрсатиш учун ҳукумат комиссияси тузилган. Ўзбекистон ФВВ матбуот хизмати маълумотларига кўра, ҳалок бўлганларнинг жасадларини етказиш ва дафн маросими тадбирлари харажатлари давлат томонидан қопланмоқда.

Место для вашей рекламы