ТИВ: Уханда 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин

Коронавирус тарқалган Ухан шаҳрида (Хубэй провинцияси, Хитой) 30 ортиқ Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин, дея хабар қилди ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти мамлакатнинг Пекиндаги элчихонаси маълумотларига таянган ҳолда. Элчихона маълумотларига кўра, Уханда 250 нафар атрофида Ўзбекистон фуқаролари, асосан олий таълим муассасалари талабари яшайди. Уларнинг нисбатан кўпчилиги семестр якунланганлиги сабабли ватанга қайтишган. Элчихона маълумоти бўйича ҳозирда шаҳарда. Уларга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун WeChat ижтимоий тармоғида «Ухан 2020 Ўзбекистон» гуруҳи тузилди. Талабаларга хотиржамликни сақлаш, зарурий эҳтиёт ва профилактика чораларига амал қилиш кераклиги тушунтирилди, элчихона консуллик бўлими ходимларининг телефон рақамлари берилди, дейилади хабарда. "Газета.uz"да реклама Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси Хубей провинциясининг Ухан шаҳрида коронавирус тарқалишига оид вазиятни доимий равишда кузатиб бормоқда. Расмийларга кўра, шаҳарда махсус шошилинч штаб жойлаштирилган ва 2020-йил 23-январ соат 10:00 дан бошлаб жамоат транспорти (автобуслар, метро, паромлар ва бошқалар) вақтинча тўхтатилди, аеропорт ва темир йўл стансияларидан чиқадиган рейслар бекор қилинди. Шаҳардан чиқиш йўллари ёпилган. Шаҳарнинг барча транспорт воситалари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назоратга олинган. ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатимизнинг Пекин шаҳридаги элчихонасига (тел.: +8610−6532−6305) ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига (тел.: +8621−6307−1896) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.

Место для вашей рекламы