Тиббиёт ходимлари карантиндан чиққанларни рақслар билан кузатиб қўйишди (видео)

31 март куни 212 фуқаро Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Чотқол» санаториясида карантиндан чиқарилди ва уйларига кузатилди, дея хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати. Улар 15 март куни Жанубий Кореядан келганларидан сўнг бу ерда икки ҳафта давомида шифокорлар назорати остида бўлдилар. Тошкент маъмурияти кетаётганлар олдида мусиқа садолари остида рақс тушаётган тиббиёт ходимлари видеоролигини эълон қилди. "Газета.uz"да реклама «Чотқол» санаторияси вакили Сурайё Бакированинг «Газета.uz»га маълум қилишича, ушбу рақслар таҳлиллар натижалари салбий чиққанидан кейин тиббиёт ходимларининг қувончли кайфиятини акс эттирмоқда. «Бундан ташқари, биз бу ерда уйларидан 14 кун узоқда бўлган ватандошларимизни яхши кайфиятда кузатиб қўйишни хоҳладик», — деди у. ИИВ матбуот хизматининг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, 1 апрель куни 9:00 ҳолатига кўра, 132408 нафар фуқаро эпидемиологик ноқулай мамлакатлардан Ўзбекистонга келган, уларнинг 21890 нафари тиббиёт муассасаларида карантинда бўлса, яна 21415 нафари икки ҳафталик карантиндан кейин уйларига кузатилди.

Место для вашей рекламы