Теҳронда Украина йўловчи лайнери ҳалокатга учради

Теҳроннинг Имом Хомейни халқаро аэропорти яқинида Украина йўловчи самолёти ҳалокатга учради, дея хабар беради Новости РАА ҳаво бандаргоҳи вакили маълумотига таяниб. Агентлик суҳбатдошининг сўзларига кўра, самолёт бортида 167 йўловчи бўлган (йўловчилар сони Эрон Авиация вазирлиги вакили Жаъфар Заде томонидан тасдиқланган). Аэропорт раҳбарининг таъкидлашича, самолёт парвоздан кўп ўтмай қулаб тушган. Самолёт бортидаги барча одамлар вафот этди, дея хабар бермоқда Reuters Эрон телевидениесига асосланиб. Эроннинг Tasnim агентлиги Украина самолёти аэропорт яқинида «техник муаммолар» туфайли қулаганини маълум қилди. Агентлик маълумотларига кўра, ҳодиса ҳақидаги маълумотни аэропорт раҳбари тасдиқлаган — у самолёт парвоздан кўп ўтмай қулаганини айтган. Рейтер агентлиги хабарига кўра, ҳодиса Boeing 737 самолёти билан содир бўлган. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари юборилган. "Газета.uz"да реклама Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоёзувда ўзидан оловли «дум» қолдирган ҳолда пастга қулаб ёнаётган жой акс этган.Гувоҳлар унинг Украина лайнери эканини ёзишмоқда. Flight Radar порталининг хабар беришича, PS752 Украина рейси Теҳрондан 7:42 (Тошкент вақти билан) да учган ва икки дақиқадан сўнг — 7:44 да маълумот узатишни тўхтатган. Хизматга кўра, Украинанинг Boeing 737−800 самолёти парвоздан кўп ўтмай қулаб тушган. «PS752 Теҳрондан UTC 2.42-да (Москва вақти билан 5.42 да) учиб кетди. Сўнгги маълумотлар соат UTC 2.44 (Москва вақти билан 5.44) да қабул қилинди, деди Flightradar ўзининг Twitter саҳифасида.

Место для вашей рекламы