O‘zbekiston
yangiliklari

Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери ташкил этилади

Tashkent Pharma Park фармацевтика кластери ташкил этилади
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
62
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевн 28 январь куни Tashkent Pharma Park инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Қарорга мувофиқ, кластер Тошкент вилояти Қибрай туманида жойлашиб, у ўз ичига Фармацевтика техник университети ва инновацион дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқаришга мўлжалланган саноат зонасини қамраб олади. Кластерни ташкил этишдан мақсад республиканинг фармацевтика тармоғини қуйидаги уч йўналишда ривожлантириш ҳисобланади: фармацевтика фанини ривожлантириш; фармацевтикада таълим тизимини такомиллаштириш; чуқур илм талаб қиладиган ва юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш, хабар қилди Адлия вазирлиги. Янги ташкил этиладиган университет дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, косметология, тармоқ ва бизнесни бошқариш соҳаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаши назарда тутилмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив