Tashkent Law Spring юридик форуми қолдирилди

23−25 апрель кунлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган «Tashkent Law Spring» II Халқаро юридик форуми қолдирилди, дея хабар қилди форум ташкилий қўмитаси. Мазкур қарор тадбир иштирокчилари, жумладан хорижий меҳмонлар ва Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус (COVID-19) инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинди. Форумнинг янги санаси кейинроқ эълон қилинади, дея қайд этди ташкилотчилар. 2019 йил апрель ойида бўлиб ўтган «Tashkent Law Spring» биринчи халқаро форумда 1200 дан ортиқ ҳуқуқшунослар, жумладан, дунёнинг 40 дан зиёд мамлакатидан 250 нафар чет эллик иштирокчи қатнашган эди.

Место для вашей рекламы