Tarona Records асосчиси Равшанбек Йўлдошев оламдан ўтди

30 март куни кечқурун Тошкентда Tarona Records асосчиси, тадбиркор Равшан Жуманазарович Йўлдошев вафот этди, деб хабар берди Ўзбекистон Маданият вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га. Равшан Йўлдошев 1961 йил 2 апрелда туғилган. У хонанда Лола Йўлдошеванинг отаси ва хонанда Шаҳзоданинг турмуш ўртоғи. Хабар қилинишича, ўлимга юрак хуружи сабаб бўлган. Дафн маросими сешанба кунига режалаштирилган. У 1997 йилда ташкил этилган Tarona Records овоз ёзиш студиясидан ташқари, медиамаҳсулотлар тайёрлаш (Tarona Audio), радио ва телевидение (Марказ ТВ каналининг асосчиларидан бири) соҳаларида ишлаган ва концерт тадбирларини («Тарона концерт») ўтказиш билан ҳам шуғулланган.

Место для вашей рекламы