Танзила Норбоева йил одами деб тан олинди

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) «Йил танлови 2019» танлови ғолибларини эълон қилди . Тақдирлаш маросими жума куни Тошкентдаги Зарафшон концерт залида бўлиб ўтди. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева «Ўзбекистондаги энг фаол давлат арбоби — Йилнинг энг яхши одами» номинациясида ғолиб чиқди. Танлов ғолибларини аниқлашда ЎзА овоз бериш учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланди. Сўнгра номзодлар журналистлар ва блоггерлар томонидан баҳоланди. "Газета.uz"да реклама Кўп масалаларда очиқлиги ва принципиал позицияси билан танилган депутат Расул Кушербаев «Халқ дардини кун тартибига қўя олган депутат» бўлди. «Энг намунали вазирлик» номинациясида Адлия вазирлиги биринчи, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги иккинчи, Сув хўжалиги вазирлиги ва Маданият вазирлиги учинчи ўринни эгаллади. «2019 йилнинг энг намунали ҳудуди» номинациясида биринчи ўрин Самарқанд вилояти, иккинчи ўрин Наманган вилояти ва Тошкент, учинчи ўрин эса Андижон ва Навоий вилоятларига насиб қилди. Давлат хизматлари агентлиги «Энг намунали давлат ва жамоат ташкилоти» деб тан олинди, ундан кейин — Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси. «2019 йилда энг кўп ўзгариш қилган вазирлик» сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Журналистлар билан энг яхши муносабат ўрнатган матбуот хизмати» — Инновацион ривожланиш вазирлиги эътироф этилди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси «Йил кашфиёти», Энергетика вазирлиги эса «Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида энг фаол қатнашган вазирлик» бўлди. World Influencers Congress" I Халқаро инфлуенсерлар конгресси (ташкилотчи — Туризм қўмитаси) «Йилнинг энг самарали тадбири» номинациясида ғолиб деб топилди. «ЎзАнинг энг яқин ҳамкори» — Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси. «2019 йилда ОАВ билан энг фаол ишлаган банк тизими» — «Қишлоқ қурилиш банк», «2019 йилда халқ ишончини қозонган банк тизими» — «Агробанк» акциядорлик тижорат банки, «2019 йилда аҳоли турмуш даражасини оширишда халққа энг яқин бўлган мададкор банк» — «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки, «2019 йилнинг халққа энг яқин бўлган шаффоф банки» — «Микрокредитбанк» АТБбўлди.

Место для вашей рекламы