O‘zbekiston
yangiliklari

«Таълимнинг инқирози — бу миллат инқирозидир» — бош прокурор

«Таълимнинг инқирози — бу миллат инқирозидир» — бош прокурор
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
62
0

18 январь куни Бош прокуратурада Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати. Тадбирда Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувахитов, бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов қатнашди. Қайд этилишича, олий таълим тизимида асосан талабалик сафига қабул қилиш, ўқиш жараёнида топшириладиган турли синовлар, талабаларнинг битирув малакавий иши ёки магистрлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш, магистратурага қабул, шунингдек, талабаларнинг ўқиш жойини кўчириш, ўқиш йўналишини ўзгартириш ҳамда ўқишга қайта тиклашда коррупция ҳолатлари кузатилмоқда. Йиғилишда сўнгги икки йилда тизимдаги 326 нафар ходим таълим жараёни билан боғлиқ жиноятлари учун жавобгарликка тортилганлиги, уларнинг 220 нафари коллеж ва лицейларга, 106 нафари олий ўқув юртларига тўғри келиши танқид остига олинди. "Газета.uz"да реклама Институт ва университетларнинг жиноят содир этган ходимларидан 3 нафарини ректорлар, 5 нафарини проректорлар, 15 нафарини декан ва декан ўринбосарлари, 62 нафарини ўқитувчилар ташкил этади. Коллеж ва лицейларда эса, 34 нафар директор, 31 нафар директор ўринбосари, 94 нафар ўқитувчи жиноятга қўл урган. 2018 йилда «Ижтимоий фикр» жамоатчилик Маркази ўтказган сўровда иштирок этганларнинг 29 фоизи олий таълим тизимида коррупция кенг тарқалган деган фикрни билдирган бўлса, 2019 йилда бу салбий кўрсаткич 35 фоизни ташкил этган. Ўтган йилнинг август ойида Интернет орқали ўтказилган сўровда Юридик, Иқтисодиёт, Миллий, Ахборот технологиялари университетлари ҳамда Тиббиёт академияси коррупция энг кўп тарқалган олий ўқув юртлари сифатида кўрсатилган. Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика Идоралараро комиссияси раиси талабалик сафига қабул қилиш жараёнларини такомиллаштириш зарурлигини кўрсатиб ўтди. Жумладан, ўқишга киритиш важи билан 115 нафар, жумладан, 58 нафар олий ва 57 нафар ўрта махсус таълим ходимлари жиноий жавобгарликка тортилган. Масалан, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ўқитувчиси К. фуқаро Д.ни институтнинг бухгалтерия факультети сиртқи йўналишига ўқишга киритиш учун 10 минг АҚШ доллари олганда ушланган. Ижодий имтиҳон жараёнлари холис ва адолат билан ўтказилмаётганлиги танқид остига олинди. Хусусан, Фарғона давлат университети ўқитувчисиС., қабул комиссия аъзоси эканлигидан фойдаланиб, фуқаро А.ни ижодий имтиҳондан юқори балл олишида ёрдам бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олганда ушланган. Сўнгги икки йилда 21 нафар талабанинг бундай жиноятларга аралашиб жавобгарликка тортилганлиги тизимдаги коррупция оқибати сифатида кескин танқидга олинди. Бош прокурор маърузасида, мутасаддиларга олий ўқув юртларининг таълим тилидаги замонавий дарслик ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш зарурлигини кўрсатди. Таҳлиллар, олий таълим муассасаларида ўқув режаларидаги фанларнинг 24 фоизи бўйича дарслик ва ўқув қўлланмалар мавжуд эмаслигини кўрсатмоқда. Масалан, Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалида 1.552 нафар талаба таҳсил олса-да, бор — йўғи 15 номдаги 45 донадарслик мавжуд. Айрим олий ўқув юртларида дарслик ва ўқув қўлланмалари маънан эскириб, ҳозирги замонавий талабларга жавоб бермайди. Масалан, тўқимачилик соҳасидаги олий ўқув юртларидаги 429 та дарслик ва қўлланманинг ҳар тўртинчиси 10 йилдан 30 йилгача, ҳар учинчиси 30 йилдан 50 йилгача бўлган вақт оралиғида нашр этилган. Магистратура йўналишида йўл қўйилган айрим суиистеъмолчилик ҳолатлари кескин танқид қилинди. Ўзбекистон Миллий университетида декан лавозимиида ишлаган А. ва ўринбосари Ю. фуқаро Р.ни магистратура йўналишига киритиш эвазига ундан 2 минг АҚШ доллари олганлиги учун унга нисбатан суд ҳукми билан жазо тайинланган. Нукус давлат педагогика институти собиқ ректори ва проректори магистратура босқичига синовдан ўтган 55 нафар талабгорнинг имтиҳон натижаларини сохталаштирган. Мазкур ҳолат бўйича айбдор шахсларнинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал қилинган. Талабалар ўқиш жойини кўчириш, ўқиш йўналишини ўзгартириш ҳамда ўқишга қайта тиклашда коррупцияга дуч келаётганлиги, бунга олий ўқув юрти ва вазирлик айрим мутсасаддилари бош қўшганлиги кескин танқид остига олинди. Муқаддам олий таълим соҳасида ишлаб, таълим билан боғлиқ порахўрлик ва фирибгарлик жиноятлари учун 4 маротаба судланган У. Олий таълим вазирлигида масъул лавозимда ишлаб, таълим билан боғлиқ қатор жиноятларга қўл урган. Жумладан, У. Россия ва Украина тиббиёт олийгоҳларида таълим олаётган икки нафар талабанинг ўқишини Тошкентдаги олийгоҳларга кўчириш учун 4 минг АҚШ доллари олганлиги фош этилган. Бундан ташқари, терговда, У. яна 6 та ҳолатда ўқишга киритиш, талабаларнинг ўқишини тиклаш ва кўчириш масаласини ҳал қилишга ваъда бериб, 14 минг АҚШ долларини пора тариқасида олганлиги аниқланган. Йиғилишда комиссия раиси, коррупция ҳолатларига таълим жараёнларнинг очиқ ва шаффоф ташкил этилмаганлиги сабаб бўлганлигини кўрсатиб, бундан соҳадаги ҳар бир раҳбар ходим ўзигатегишли хулоса чиқариши лозимлигини таъкидлади. Олий таълим муассасалари илмий-тадқиқот фаолиятидаги камчилик ва нуқсонлар ҳам йиғилиш аъзолари томонидан муҳокама этилиб, илмий даража бериш тартиб — таомилларидаги мураккабликлар, ўринсиз талаб ва коррупциявий омиллар таълим сифатига таъсир кўрсатаётганлиги қайд этилди. Бюджет маблағларини сарфлаш жараёнидаги талон-торожликлар соҳадаги асосий коррупциявий омиллардан бири бўлиб қолаётганлиги, ўтган йилда Давлат молиявий назорати департаменти томонидан текширилган 1.107 та вазирлик муассасаларининг 1.035 таси ёки 93 фоизида 16,7 млрд сўмлик молиявий қонунбузарликларга йўл қўйилганлиги кўрсатиб ўтилди. Олий таълим соҳасида йўл қўйилган коррупция ҳолатларининг асосий сабабларидан бири — ижро интизоми, юридик хизмат фаолияти етарли йўлга қўйилмагани, деб кўрсатди комиссия раиси. Маъруза якунида бош прокурор олий таълим масаласига эътиборсиз қаралган вазиятларда юзага келадиган мудҳиш оқибатларҳақида сўз юритиб, Жанубий Африка Республикаси Стелленбосс университети пештоқига ёзиб қўйилган қуйидаги иборани иқтибос сифатида келтирди. «Ҳар қандай миллатни йўқ қилиш учун атом бомбаси ёки узоқ масофали ракета шарт эмас. Бунинг учун таълим сифатини тушириб, имтиҳонларга алдов аралаштиришнинг ўзи кифоядир. Бу тарзда таълим олган шифокорлар қўлидан беморлар ўлим топади, қурувчилар қурган уй ва бинолар вайрон бўлади, иқтисодчи ва ҳисобчилар қўлида молиявий ресурслар совурилади, адолат ҳам шундай ҳуқуқшунос ва судьялар қўлида завол топади. Таълимнинг инқирози — бу миллат инқирозидир".

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив