Таиландда қуролли ҳужум қурбонлари сони 26 кишига етди

Шанба куни Таиланд шимоли-шарқидаги Накхон Ратчасима (Корат) шаҳридаги савдо марказига қуролли ҳарбий хизматчи томонидан уюштирилган ҳужум натижасида 26 киши ҳалок бўлди, 57 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Новости РАА. Қуруқликдаги қўшинлар сержанти бўлиб чиққан оммавий қотил махсус операция вақтида йўқ қилинди. Таиланд бош вазири генерал Прают Чан-Очанинг матбуот анжуманида маълум қилишича, ҳамкасби билан уй сотиш масаласида чиққан можаро сабабли ҳужум уюштирган. «Шу каби можаролар содир бўлмаслигини тушуниб етиш учун Қуруқликдаги қўшинлар қўмондонлиги мазкур фожиа тафсилотларини ўрганиб чиқади», деб қўшимча қилди ўтмишда Таиланд Қуруқликдаги қўшинлар бош қўмондони лавозимида ишлаган генерал. "Газета.uz"да реклама Сержант ҳарбий қисмлардан бирида ўз қўмондонини отиб ташлаб, сўнгра машина олиб қочган. У машинада ҳаракатланар экан, кўчадаги ўткинчиларга ўқ узган, сўнгра савдо марказига кириб бориб, бир қанча одамларни гаровга олган. Ўнлаб инсонлар қотилнинг қаерда экани номаълум бўлгани сабабли бинонинг турли жойларида бир неча соат давомида яшириниб ўтиришга мажбур бўлган.

Место для вашей рекламы