Тахиатош ИЭС янги буғ-газ қурилмаси ишга тушди

21 январь куни Қорақалпоғистонда жойлашган Тахиатош ИЭСнинг биринчи буғ-газ қурилмасининг газ турбинаси ишга туширилди ва электр тармоққа қувват бера бошлади. Ҳозирги вақтда буғ-газ қурилмасида бош пудратчи режасига асосан синов-созлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди. Лойиҳанинг умумий қуввати 560 МВт бўлиб, июль ойида тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳанинг умумий қиймати 678,2 миллион АҚШ долларни ташкил этади, шу жумладан:Осиё тараққиёт банкининг қарз маблағлари — 300 миллион доллар;Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредит маблағлари — 230,7 миллион доллар;ўз маблағлари — 27,3 миллион даоллар;Ўзбекистон улуши (берилган солиқ ва божхона имтиёзлари шаклида) — 120,2 миллион доллар. 2015−2017 йилларда Ўзбекистон президентининг қарорларига асосан Тахиатош ИЭСда қуввати 230−280 МВт.га тенг иккита буғ-газ установкасининг қурилиши бошланган. Лойиҳанинг амалга оширилиши муддати 2015−2021 йиллар этиб белгиланган. "Газета.uz"да реклама Таъкидланишича, ушбу лойиҳани амалга ошириш ҳисобига йиллик 488,6 миллион куб метр ёқилғи тежалишига эришилади ва ўсиб бораётган электр энергияси истеъмолини қоплаш имконини беради. Мазкур ИЭСнинг самарадорлиги ўртача ҳисобда 31,21 фоиздан 49,7 фоизга ошади, ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг йиллик ҳажми 3,6 миллиард кВт.с.ни ташкил қилади. Иссиқлик электростанциясида қурилиш ишлари билан Hyundai Engineering билан Hyundai Engineering & Construction компаниялари консорциуми шуғулланмоқда.

Место для вашей рекламы