Тўртта йўналишда базавий ОТМлар белгиланди

Республикадаги олий таълим муассасаларини илмий методик таъминлаш учун 4 та йўналиш бўйича базавий ОТМ белгиланди, дея хабар қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати. Мазкур қарор 4 февраль куни олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон президенти томонидан 31 январь куни давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасида ўтказилган учрашувда белгилаб берилган вазифалар ижроси юзасидан қабул қилинди. Унга кўра, Ўзбекистон Миллий университети математика ва биология, Тошкент давлат техника университети геология, Самарқанд давлат университети кимё йўналиши бўйича базавий олий таълим муассасалари этиб белгиланди. Мазкур ОТМларга амалда қўлланилаётган дарсликларни таҳлил қилган ҳолда, кейинги ўқув йили учун янги адабиётларни яратиш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, базавий таълим муассасаларининг масъул кафедралари томонидан йил давомида илмий методик семинарлар ташкил этилади.

Место для вашей рекламы