O‘zbekiston
yangiliklari

Тўртта шаҳарда ISUZU D-Max пикаплари савдоси бошланди

Тўртта шаҳарда ISUZU D-Max пикаплари савдоси бошланди
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
78
0

Жорий йилнинг 20 январидан 24 январига қадар SamAuto заводи янги автомобилларни келтира бошлади. Биринчи туркум 9та пикапдан иборат, деб хабар бермоқда компания ахборот хизмати. 2019 йилнинг ноябрь ойида SamAuto компанияси томонидан ISUZU D-Max пикаплари тақдимоти ўтказилган ва олдиндан буюртманинг очилиши ҳақида эълон қилинганди. Автомобиллар 3та модификация ва 7та рангда тақдим этилган бўлиб, нархи 270 миллиондан 380 миллионгача сўмни ташкил этади. Фото: Isuzu компанияси ахборот хизмати Харидорлар автомобилнинг икки қаторли кабина, 4 нафар йўловчи ўриндиғи, ҳажми 3 литрлик двигатель ва автоматик узатиш қутиси билан жиҳозланган D-MAX IRBIS модификациясини афзал кўришди. D-MAX IRBISнинг юк кўтариш қобилияти 865 килограммни ташкил этади. Маълум қилинишича, Ўзбекистонда пикаплар реализацияси билан Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида жойлашган 8та дилерлик марказлари шуғулланмоқда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив