Сюрпризларсиз. Вилоят ҳокимлари қайта сайланди

13 январь куни Ўзбекистонда вилоят ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг сайловдан кейинги илк сессиялари бўлиб ўтди, уларда вилоятлар ҳокимлари сайланиб, тасдиқланди. Барча вилоятларда ва пойтахтда халқ депутатлари президент Шавкат Мирзиёев тақдим этган номзодларни — амалдаги ҳокимларни ўз лавозимларига бир овоздан тасдиқладилар. Шу куннинг ўзида давлат раҳбари вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларини тайинлаш тўғрисидаги фармонларга имзо чекди. Душанба куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг ҳам биринчи сессияси бўлиб ўтди, унда президент розилиги билан Муса Тажетдинович Ерниязов Жўқорғи Кенгес раиси этиб қайта сайланди. Ушбу сессияда, шунингдек, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раисининг Ўзбекистон Президенти билан келишилган тақдимномасига биноан Сариев Кахраман Раматуллаевич Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси лавозимига тайинланди. Қаҳраман Сариев 2016 йилдан бери ушбу лавозимни эгаллаб келмоқда. "Газета.uz"да реклама «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими Ўзбекистон президенти томонидан тайинланади ҳамда лавозимидан озод этилади. Вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими номзодлари президент томонидан тегишли халқ депутатлари Кенгашларидаги партия гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Тегишли халқ депутатлари Кенгаши депутатлари умумий сонининг кўпчилик овозини олган ҳоким номзоди тасдиқланган ҳисобланади. Халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимларнинг ваколат муддати — беш йил.Қорақалпоғистон Жўқорга Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Муса Тажетдинович Ерниязов, Қорақалпоғистон Жўқорға Кенгеси раиси. Сурат: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz» Шухратбек Кушакбаевич Абдурахманов, Андижон вилояти ҳокими. Сурат: andijan.uz Барноев Ўктам Исоевич, Бухоро вилояти ҳокими. Сурат: buxoro.uz Эргаш Алибекович Салиев, Жиззах вилояти ҳокими. Сурат: jizzax.uz Кобул Бекназарович Турсунов, Навоий вилояти ҳокими. Фото: ЎзА Эркинжон Окбутаевич Турдимов, Самарқанд вилояти ҳокими. Сурат: samarkand.uz Мирзаев Ғофуржон Ғаниевич, Сирдарё вилояти ҳокими. Сурат: sirdaryo.uz Тура Абдиевич Боболов, Сурхондарё вилояти ҳокими. Сурат: surxondaryo.uz Шуҳрат Мадаминович Ғаниев, Фарғона вилояти ҳокими. Сурат: fergana.uz Фарҳод Уразбоевич Эрманов, Хоразм вилояти ҳокими. Сурат: xorazm.uz Хайрулло Хаитбаевич Бозаров, Наманган вилояти ҳокими. Сурат: namangan.uz Зойир Тоирович Мирзаев, Қашқадарё вилояти ҳокими. Сурат: qashqadaryo.uz Рустам Қурбонназарович Холматов, Тошкент вилояти ҳокими. Сурат: xs.uz Жаҳонгир Абидович Ортиқхўжаев, Тошкент шаҳар ҳокими. Сурат: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz»

Место для вашей рекламы