Сурхондарёда содир бўлган иккита йўл-транспорт ҳодисасида уч киши ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти Термиз туманида «Матиз» ва «Ласетти» тўқнашуви натижасида икки киши ҳаётдан кўз юмди, яна бири яраланди, дея хабар берди Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати. Ҳодиса 26 март куни соат 14:00 ларда 4Р-99 автомагистралининг Айритом маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлди. «Ласетти» ҳайдовчиси Х. Б. (1970 йилда туғилган) қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, М. Б. (1996 йилда туғилган) бошқарувидаги «Матиз» билан тўқнашган. Ҳодиса натижасида «Ласетти» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган. «Матиз» йўловчиси В.А. (1975 йилда туғилган) касалхонага олиб кетилаётганда олган жароҳатлари туфайли вафот этган. «Матиз»нинг яна бир йўловчиси Ф.А (1973 йилда туғилган) касалхонага ётқизилган. "Газета.uz"да реклама Яна бир ҳалокатли бахтсиз ҳодиса 25 март куни соат 7:10 да Сурхондарё вилояти Денов туманида юз берди. Фото: ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати. Hyundai ҳайдовчиси М-41 «Бишкек-Душанбе-Термиз» автомагистралининг 1493-километрида ҳаракатланаётганда рулда ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб, дарахтга бориб урилган. Жароҳатлар натижасида эркак воқеа жойида вафот этди.

Место для вашей рекламы