Суд мактаб директорларига тайинланган маъмурий жазони бекор қилди

Хўжайли туман маъмурий суди 2019 йилги пахта йиғим-терим мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйган деб топилган ва маъмурий жаримага тортилган Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманидаги 7-, 8-, 9- ва 31-сонли умумтаълим мактаб директорларига тайинланган жазони бекор қилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги хабар қилди . Қайд этилишича, халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан мазкур иш ўрганилиб чиқилган ва меҳнат-ҳуқуқ инспекторлари шошма-шошарликка йўл қўйганликлари аниқланган. Меҳнат-ҳуқуқ инспекторлари маълумотларни қанчалик мажбурий меҳнатга тааллуқлилигини ўрганмасдан, мажбурий меҳнат рўй бермаган ҳолатлар юзасидан баённомалар расмийлаштириб, Ўзбекистон МЖтКнинг 51-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида асоссиз қарорлар қабул қилган. "Газета.uz"да реклама Хўжайли туманидаги 7-, 8-, 9- ва 31-сонли умумтаълим мактаб директорлари меҳнат инспекторлари Л.Қ. ва Ж.К. уларга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида маъмурий жаримага тортиш ҳақидаги қарорларидан норози бўлиб, Хўжайли тумани маъмурий судига мурожаат қилган. Хўжайли тумани маъмурий суди мазкур мурожаатни 2019 йил 3 декабрь куни кўриб чиққан ва инспекторлар томонидан чиқарилган қарорларни бекор қилган. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2019 йил пахта йиғим-терим мавсуми давомида мажбурий меҳнатга йўл қўйганлиги сабабли маъмурий жаримага тортилган шахслар рўйхатини эълон қилган эди. Унда жами 43 нафар мансабдор шахснинг исм-шарифлари келтирилган.

Место для вашей рекламы