O‘zbekiston
yangiliklari

ССВ коронавирусдан вафот этган иккинчи бемор ҳақидаги айрим маълумотларни ошкор қилди

ССВ коронавирусдан вафот этган иккинчи бемор ҳақидаги айрим маълумотларни ошкор қилди
YANGILIKLAR
17:15, 05 апрель 2020
87
0

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда COVID-19 инфекциясидан вафот этган иккинчи беморга оид айрим маълумотларни эълон қилди. Хабарда қайд этилишича, ушбу эркак беморнинг ёши 39 да бўлиб, у Франциядан Ўзбекистонга биринчи касалликни олиб келган бемор билан мулоқотда бўлган. У ўз касаллигини дастлаб билган бўлса-да, ўзи врач бўла туриб, юртимизда олиб борилаётган шунча тарғибот ишларига қарамай, шифокорларга мурожаат этмай, уйида яширинча ўзича даволанишга урингани маълум бўлган, дейилади хабарда. У касалликнинг оғир даври бошлангандан сўнггина 26 март куни Тошкент шаҳридаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига тез ёрдам хизмати орқали ётқизилган. 27 март куни эса Вирусология илмий текшириш институтига ўтказилган. "Газета.uz"да реклама Эслатиб ўтамиз, 27 март куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси ташҳиси қўйилган илк бемор ўткир миокард инфарктидан вафот этганэди. Наманганлик 72 ёшли аёл 26 март куни коронавирус инфекцияси ташхиси билан Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив