O‘zbekiston
yangiliklari

ССП: Палатага мажбурий аъзолик фақат йирик тадбиркорлик субъектларига тааллуқли

ССП: Палатага мажбурий аъзолик фақат йирик тадбиркорлик субъектларига тааллуқли
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
64
0

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қонунчиликка ССПга мажбурий аъзоликка қабул қилинадиган тадбиркорлик субъектлари доирасини кенгайтиришга қаратилган тузатишларни киритиш таклифи юзасидан изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, қонундаги: «Палатага аъзолик кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун ихтиёрий, бошқа тадбиркорлик субъектлари учун эса мажбурий» жумласидан «бизнес ва хусусий» сўзларини чиқариб ташлаш таклиф этилмоқда. ССП матбуот хизмати баёнотида келтирилишича, интернетда норозилик келтириб чиқарган ўзгартишлар аъзоликка фақат йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг аъзолигини жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради, кичик бизнес субъектлари учун эса аъзолик ихтиёрий бўлиб қолади. "Газета.uz"да реклама Дунёда Савдо-саноат палаталарини ташкил этишнинг бир нечта моделлари мавжуд. Европа модели тадбиркорларнинг умуммажбурий аъзолигига асосланади (Франция, Германия, Италия, Испания, Нидерландия, Греция, Австрия, Туркия, Қозоғистон ва бошқа давлатлар). Шунингдек қисман мажбурий аъзолик (Япония, Сингапур) ва ихтиёрий аъзолик моделлари мавжуд (Россия, Тожикистон, Туркманистон), дея аниқлик киритмоқда палата. «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги қонуннинг 10-моддасига кўра, 1996 йилда ташкил этилган палатанинг мақсади, хусусан, хўжалик юритувчи субектлар фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. «Белгиланган функцияларни бажариб бориб, биргина 2019 йилда Палата томонидан тадбиркорлар иштирокида 888 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг жамоатчилик экспертизаси ўтказилди, шундан 521 та лойиҳалар бизнесни ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги аниқланган; тадбиркорлар манфаатларида 6,3 трлн. сўмлик 70 мингдан ортиқ даъво аризалари киритилган; Палатанинг ҳакамлик судлари томонидан 243 млрд сўм миқдорида 10,6 мингта даъво аризалари кўриб чиқилди; 184,7 мингта бепул хизмат кўрсатилди (бу барча хизматларнинг 94,7 фоизи); 130 млн.АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспорт қилинишига ва 67,7 млн.АҚШ долларига тенг мини-технологиялар сотиб олишга кўмаклашди; 75 та бизнес форумлар ва кўргазмалар ташкил этилди; 15,4 минг фуқаролар ва тадбиркорлар бизнес асослари бўйича ўқитилди, улардан 79 нафари чет элда малака оширди», — дейилади баёнотда. «Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича деярли барча чоралар Палата томонидан ўз маблағлари ҳисобидан бепул таъминланади, унинг ягона манбаи аъзолик бадаллари ҳисобланади. Масалан, битта бизнес-форум каби бундай тадбирларни ўтказиш учун катта маблағ ва куч талаб қилиниши мумкин», — дея қўшимча қилган палата «унга юкланган вазифаларни фақат юқори малакали ходимларни жалб қилган ҳолда барқарор молиявий ҳолати мавжудлигида бажариш мумкин"лигини таъкидлаб ўтди. Янги таҳрирдаги «Савдо-саноат палатаси тўғрисидаги қонун»да қисман мажбурий аъзолик жорий этилган. Бугунги кунда Палата аъзолари 20321 та хўжалик юритувчи субъект (шундан атиги 4575 таси 2019 йилда аъзолик бадалини тўлаган) бўлиб, шулардан 15978 таси — якка тартибдаги тадбиркорлар, 218 таси — йирик тадбиркорлик субъектлари, 4125 таси — бошқа юридик шахслардир. Агар мамлакатда 663270 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаётганлигини ҳисобга олсак, уларнинг атиги 3,1 фоизи палата аъзоларидир, дея қайд этди ССП. Ушбу қонуннинг 17-моддасида фақат йирик тадбиркорлик субъектларининг мажбурий аъзолиги назарда тутилган. Амалиётда хам, қонуннинг ушбу нормаси айнан шундай амалга оширилади.Мавжуд 2313 ана шундай корхоналардан бор йўғи 218 таси палатанинг мажбурий аъзоси бўлди, уларнинг аксарияти давлат улушига эга. «Палатага қисман мажбурий аъзоликнинг жорий этилиши Конституция ва бошқа қонунларга зид эмас, — дея қайд этди ССП. — Хусусан, «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги қонуннинг 3-моддасида «Сиёсий партиялар, касаба уюшмалари, диний ташкилотлар ҳамда бошқа айрим нодавлат нотижорат ташкилотларини тузишнинг, улар фаолиятининг, қайта ташкил этилиши ва тугатилишининг хусусиятлари махсус қонунлар билан тартибга солинади. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти соҳасининг у ёки бу муносабатлари махсус қонунлар билан тартибга солинмаган ҳолларда ушбу Қонуннинг нормалари қўлланилади» деб белгиланган». Қонунда «ва хусусий тадбиркорлик» сўзлари чиқариб ташланиши фақат йирик хўжалик юритувчи субъектларнинг аъзолигини жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради, кичик бизнес субъектлари учун эса аъзолик ихтиёрий бўлиб қолади, дейилади ССП баёнотида.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив