Спорт тўгараги учун мактабдан жой бепул ажратилади

13 феврарль куни ўтган матбуот анжуманида «Газета.uz» мухбирига келгуси режалар ҳақида гапириб берган вазир ўринбосари тўгарак ташкил этмоқчи бўлган мураббийлардан мактаб спорт зали ва хонасини баҳолиқудрат таъмирдан чиқариш сўралади. «7,500 умумтаълим мактабида волейбол тўгаракларини ташкил қилиш бўйича ёки 230та спорт мактабида бокс тўгаракларини ташкил қилиш учун жиҳозлар сотиб олиш режада бор. Халқ таълими вазирлиги билан ҳозир музокара олиб борилди, ҳужжат тайёрланмоқда. Унга кўра, умумтаълим мактабларда спорт тўгарагини ташкил этиш учун хона бепул ажратилади», — дейди у. Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, мактабнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган машғулотлар бўйича пуллик таълим хизматлари кўрсатишга қаратилган йўналишлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда ташкил этилади. Амалдаги тартибга биноан мактабда қўшимча пулли таълим хизматини ташкил этган ўқитувчи умумий даромаднинг энг камида 50 фоизини олишга ҳақли, бундан ташқари у даромаднниг энг камида 10 фоизини мактаб балансига топшириши керак. "Газета.uz"да реклама

Место для вашей рекламы