Соғлиқни сақлаш вазирлигида жанубий кореялик эксперт иш бошлади

Коронавирусга қарши курашишда тажрибали жанубий кореялик профессор Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида иш бошлади. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди . Маълум қилинишича, мутахассис дунёда кечаётган пандемия хуруж қилаётган айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун ва эртага қандай чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан маслаҳат олиш, ҳамкорликда ишни ташкил қилиш ҳамда дунё ва Корея Республикаси тажрибаси билан мамлакатда қўлланилаётган коронавирусга қарши курашиш бўйича бугунги методологияни уйғунлаштиришда экспертлик кўмаги кўрсатади. Корея тиббиёт ассоциацияси илмий-текшириш қўмитаси раиси, ушбу ассоциациянинг коронавирусга қарши курашиш бўйича штаби етакчи маслаҳатчиси Цой Чже Ук 30 мартдан бошлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари билан ҳамкорликда ўз фаолиятини бошлади. "Газета.uz"да реклама Ушбу халқаро эксперт билан ҳамкорликда, шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни самарали даволаш ва уларнинг хасталикдан тезроқ фориғ бўлишлари учун юқори тиббий технологиялардан унумли фойдаланишни янада кучайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилган, дейилади хабарда.

Место для вашей рекламы