O‘zbekiston
yangiliklari

Соғлиқни сақлаш вазири чет элга чиқмасликни тавсия қилди

Соғлиқни сақлаш вазири чет элга чиқмасликни тавсия қилди
YANGILIKLAR
17:09, 05 апрель 2020
61
0

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов фуқароларга «Хитойга, зарурат бўлмаганда, бошқа хорижий давлатларга ҳам вақтинчалик бормасликни» тавсия қилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда янги коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 80 нафардан, касалланганлар сони эса 2400 нафардан ошган. Хубэй провинцияси ва унинг маъмурий маркази Ухан шаҳрида зарарланишнинг энг кўп ҳолати қайд этилган. «Коронавирус бўйича юзага келган мураккаб эпидемик вазият дунё миқёсида хавотирли тус олмоқда», — дейди Алишер Шодмонов. Унинг қайд этишича, ушбу эпидемик вазиятга қарши мамлакатда керакли барча чоралар кўрилмоқда. Хаво, автомобиль ва темир йўл транспорти объектларида санитария-эпидемиология ва миграция назорати кучайтирилмоқда. Хитойдан қайтаётган фуқароларга тиббий назорат ўрнатилган. "Газета.uz"да реклама «Аммо бу хавфсизликни тўлиқ кафолатлайди, дегани эмас. Негаки, коронавирус инфекцияси ҳаво томчилари орқали ўтиши, инсондан инсонга юқиши, шунингдек, касалликнинг яширин даври 1−14 кунгача кечиши жиддий хавотир уйғотмоқда. Шу боис фуқароларимиздан Хитойга, зарурат бўлмаганда, бошқа хорижий давлатларга ҳам вақтинчалик бормасликни тавсия қиламан», — дея вазир сўзлари келтирилган хабарда. Алишер Шодмонов маълум қилишича, айни пайт Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик вазиятнинг барқарорлиги кузатилмоқда. «Хитойдан ва бошқа чет давлатлардан ушбу инфекциянинг кириб келиш ҳолатлари қайд этилмади». Коронавирус инфекциясига гумон қилинган беморлар учун Вирусология илмий текшириш ва Эмидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институтлари клиникаси, Қорақалпоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг юқумли касалликлар шифохоналарида махсус бокс палаталари, улар учун тегишли дори-дармонлар захираси яратилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив