Сирдарёдаги ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида беш киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ички ишлар вазириги ҳузуридаги Тергов департаменти матбуот хизмати хабар қилди . Фожиали ҳодиса 1 февраль куни 8:30 да содир бўлди. 19 ёшли Cobalt ҳайдовчиси Ш. Б. автомобиль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган ва 21 ёшли С. М. бошқарувидаги Damas билан тўқнашган. Damas ҳайдовчиси ва унинг йўловчилари — 55 ёшли Ш. А., 27 ёшли Д. Э. ва 28 ёшли М. С. — олган жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган, яна уч йўловчи шифохонага ётқизилган. Улардан бири 24 ёшли С.А. шифокорларнинг сайъ-ҳаракатларига қарамасдан ҳаётдан кўз юмган. Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (транспорт воситасини бошқарувчи шахс томонидан транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши одамлар ўлимига сабаб бўлса) жиноят иши қўзғатилди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Место для вашей рекламы