Сирдарё вилоятидаги ёнғинда олти киши ҳалок бўлди

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани Сардоба аҳоли пунктидаги квартирада содир бўлган ёнғинда олти киши ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди . Ёнғин 17 феврал куни соат 02:40да бошланган ва 03:00да ўраб олиниб, соат 03:45да ўчирилган. Ёнғин натижасида уйнинг кириш йўлаги ва ётоқхонасининг 40 кв.м майдондаги уй жиҳозлари ёнган. Ҳодиса оқибатида ушбу уйдаги 6 нафар фуқаро ҳалок бўлишган. Вафот этган фуқаролар: Б.З. 1972 й.т. (уй эгаси), Н.Х., 1976 й.т. (турмуш ўртоғи), О.Ш., 1996 й.т. (қизи), О.Д., 2006 й.т. (қизи), О.А., 2010 й.т. (ўғли), Н.Н., 2018 й.т. (набираси). Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Место для вашей рекламы