Шавкат Мирзиёев Украина ва Эронга ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Теҳрон шаҳри яқинида Украинанинг йўловчи самолёти қулаши оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Украина ва Эрон президентларига ҳамдардлик мактублари йўллади. Давлат раҳбари марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этди, дея хабар берди президент матбуот хизмати. 8 январь куни эрталаб Украинанинг Boeing 737 йўловчи самолёти Теҳрон аэропортидан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай ҳалокатга учради. Самолёт бортида 167 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлган — уларнинг ҳеч бири тирик қолмаган. Украина Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 82 нафар Эрон, 63 нафар Канада, 11 нафар Украина (икки йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси), 10 нафар Швеция, тўрт нафар Афғонистон, уч нафар Германия ва уч нафар Буюк Британия фуқароси бўлган.

Место для вашей рекламы