O‘zbekiston
yangiliklari

Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни қабул қилди
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
60
0

16 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Россия ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сергей Лавровни қабул қилди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати. Учрашув аввалида президент стратегик шериклик ва иттифоқчиликка асосланган икки томонлама муносабатларнинг ривожланиш суръати тобора ортиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. Олий даражадаги мулоқот мунтазамлик касб этгани, ўзаро алмашинувлар мисли кўрилмаган даражада фаоллашгани, кўп қиррали ҳамкорлик, аввало, савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар соҳалар, таълим ва бошқа устувор йўналишларда кенгайиб бораётгани бундан далолат беради. "Газета.uz"да реклама Сергей Лавров самимий қабул учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия президенти Владимир Путиннинг дилдан саломларини етказди. Икки раҳбарнинг мамлакатлар ўзаро ҳамкорликда бугунги даражага эришишидаги ҳал қилувчи роли алоҳида қайд этилди. Учрашувда Ўзбекистон-Россия муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилди, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик мавзулар юзасидан фикр алмашилди. Жорий йилда ўтказилиши режалаштирилган олий даражадаги учрашувларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив