O‘zbekiston
yangiliklari

Шавкат Мирзиёев депутат Расул Кушербаевга жонкуярлиги учун миннатдорчилик билдирди

Шавкат Мирзиёев депутат Расул Кушербаевга жонкуярлиги учун миннатдорчилик билдирди
YANGILIKLAR
17:08, 05 апрель 2020
66
0

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилишидаги нутқида уч нафар депутат номини айтиб, уларга жонкуярлиги учун миннатдорлик билдирди. «Орангизда жонкуяр депутатлар бор. Амалдорларнинг тартиб бузиши, ахлоқ-одоб қоидаларига бўйсунмаслигига депутатлар бир четда жим қараб турмаслиги керак», — деб таъкидлади давлат раҳбари. Хусусан, депутат Расул Кушербаев ҳақида сўзлар экан, унинг кўпчиликка ёқмаслиги, бироқ унга депутатлик фаолияти ёқишини маълум қилди. «Янги депутатлар таъсирчан парламент назоратини олиб бориш билан халқ ишончини қозониши лозим», — дея давом этди президент. "Газета.uz"да реклама Депутат Расул Кушербаев сўз олиб, президент Шавкат Мирзиёевга: «Мамлакатимизда ошкоралик бўйича ислоҳотларнинг янги босқичга чиққани бизни ўзгаришларга мажбур қиляпти. Давлат раҳбари сифатида бу сизнинг сиёсий иродангиз билан боғлиқ», — деди. «Менга саволлар бўлади: илгари қаерда эдинг, орқанда ким турибди? Очиғи, ортимда сайловчилар турибди. Шиддат ва шижоатни сиздан оляпман. Айрим бюрократлар сабаб, шижоатимиз синиб қолиши мумкин эди. Сизнинг ишончингиз куч бермоқда. Ҳокимлар ҳам ўзгаришга мажбур бўляпти», — дея таъкидлади депутат. «Одамлар турмушига тўғридан-тўғри таъсир қилувчи норматив-ҳужжатларни парламент даражасида кўриб чиқиб, қабул қилишга ўтишимиз керак. Сайловчилар биздан буни талаб қиляпти», — деди депутат Расул Кушербаев. «Парламент бу масалаларни ўз гарданига олиб, баркамол қонун даражасида ишлаб чиқиши лозим. Бундан кейин ҳам сизнинг қўлловингиз давомий бўлса, биз доим бу масалаларни ҳал қилишга тайёрмиз», — дея таъкидлади у. «Ўтган даврда Қуйи палатага киритилган ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича жойларда жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди. Шундан сўнг 400 дан зиёд қонун лойиҳасидаги 1000 га яқин нормалар фуқароларимиз билдирган таклифлар асосида такомиллаштирилди», — деди президент Шавкат Мирзиёев. «Аҳоли томонидан билдирилган фикрлар, танқидий мулоҳазалар инобатга олиниб, 16 та қонун лойиҳаси рад этилди ва ташаббускор идорага қайтарилди. Ҳолбуки, 2010−2014 йилларда бирорта ҳам қонун лойиҳаси қайтарилмаган эди», — деди давлат раҳбари.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив