Сенатнинг ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлиси 24 март куни соат 15.00 да Тошкентда парламент юқори палатаси мажлислар залида ўз ишини бошлайди. Сенат матбуот хизматининг хабар қилишича, коронавирус касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида, шунингдек Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш 24 март кунидан бошлаб тўхтатилганлиги муносабати билан ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади. Кун тартибида «Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида», «III ва IV даражали „Соғлом авлод учун“ орденини таъсис этиш тўғрисида», «Соғлом авлод учун» медалини таъсис этиш тўғрисида"ги қонунлар муҳокамаси ўрин олган. "Газета.uz"да реклама Сенаторлар Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни кўриб чиқади. Бундан ташқари, Сенат аъзолари фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунни муҳокама қилади. Сенаторлар, шунингдек Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ҳамда Ҳазорасп тумани чегарасини ўзгартиришни муҳокама қилади.

Место для вашей рекламы