Сенатда ЕОИИ бўйича ишчи гуруҳ тузилди

Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлик истиқболларини ва унинг мамлакат миллий манфаатларига таъсирини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этилди. Сенат матбуот хизматининг хабар қилишича, ишчи гуруҳи ушбу масаладаги ҳукумат таклифлари ва бошқа материалларни ўрганиб, улар муҳокамасини ташкил этади ҳамда ўз хулосаларини тайёрлайди. Бунда ЕОИИга аъзо давлатлар тажрибаси, йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, ҳудудий кластерлар, саноат ва савдо зоналарини ташкил этиш, ҳудудлараро ҳамкорликни янада кенгайтириши, эркин савдо режимининг амалиёти каби қатор истиқболли имкониятлар батафсил ва атрофлича тахлилдан ўтказиш кўзда тутилмоқда. "Газета.uz"да реклама Худди шундай гуруҳ Қонунчилик палатасида ҳам ташкил этилган эди. Ўзбекистоннинг кузатувчи давлат сифатида ЕОИИ билан ҳамкорлиги тўғрисидаги таклифлар март ойи бошида ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган эди. Эндиликда улар парламент палаталари томонидан кўриб чиқилиши керак. Маълумот учун, Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) собиқ иттифоқ ҳудудидаги интеграция лойиҳаларидан бири бўлиб, 1995 йилда Россия ва Белорусь ўртасида имзоланган «Божхона иттифоқи тўғрисида"ги битим асосида ташкил этилган. Мазкур иттифоққа кейинчалик Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Арманистон ҳам қўшилган. Аввалроқ ЕОИИнинг доимий фаолият юритувчи миллий бошқарув ва тартибга солувчи орган ҳисобланган янги турдаги коронавирус пандемияси сабабли 30 июнгача иттифоқдан қатор маҳсулотлар, шу жумладан гречка, гуруч, жавдар, пиёз ва кунгабоқар уруғларини олиб чиқишни тақиқлагани хабар қилинган эди.

Место для вашей рекламы