O‘zbekiston
yangiliklari

Сенат эшикларида тепловизор тутган шифокорлар ишламоқда

Сенат эшикларида тепловизор тутган шифокорлар ишламоқда
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
78
0

Сенат биносига кириш қисмида тепловизор ушлаб турган шифокорлар бинога кирувчиларнинг соғлиғини аниқламоқда, деб хабар беради «Газета.uz» мухбири. 28 февраль куни Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишга таклиф этилган мухбирларимиз тепловизор билан бинога ташриф буюрувчиларни қарши олаётган шифокор билан суҳбатлашди. Гифокор Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги тизимида фаолият олиб боради. Унинг айтишича, тепловизор ташриф буюрувчиларнинг тана ҳароратини аниқлаш учун ишлатилмоқда. "Газета.uz"да реклама Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатга изоҳ бериб, уни кучайтирилган чоралардан бири сифатида тушунтирди. Вазирлик ходимлари аҳолини коронавирус билан боғлиқ эпидемик вазиятдан хавотирга тушмасдан, огоҳ бўлишларини таъкидлашди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 82 минг нафардан ошиб, 2800дан ортиқ ўлим ҳолати қайд этилди. «COVID-19 инфекцияси бўйича юзага келган бундай нохуш вазият мазкур касалликнинг юртимизга четдан кириб келиш хавфини оширмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистонда коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда», — дейилади вазирлик тарқатган хабарда. Таъкидланишича, ушбу мақсадда давлат чегараларида 53та санитария-карантин пунктлари халқаро мезонлар асосида фаолият кўрсатмоқда. Пунктларда бошқа тармоқ ходимлари қаторида 250 нафардан зиёд малакали санитария-эпидемиология хизмати масъуллари белгиланган стандартлар бўйича иш олиб бормоқда. «Бундан ташқари, инфекция кенг тарқалган мамлакатлардан келган ҳар бир фуқарони тўлиқ 14 кунлик тиббий кузатувга олиш, бирламчи тиббиёт муассасаларининг врач ва патронаж ҳамширалари томонидан грипп, ЎРИ ва ўткир пневмония касалликларини эрта аниқлаш ишларини тизимли ташкил этиш бўйича вазифалар яна бир бор қатъий кўрсатиб ўтилди», — дейилади хабарда.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив