Самарқанд вилоятида шаҳарлараро автобус қатнови тўхтатилади

24 март куни соат 06:00 дан бошлаб Самарқанд вилоятида шаҳарлараро (туманлараро) жамоат транспорти (автобус) қатнови вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган. 23 март соат 13:00 ҳолатига Самарқанд вилоятида коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар қайд этилмаган. Ҳозирда Самарқанд вилоятига чет давлатлардан келган жами 1162 нафар фуқаролар 14 кунлик карантин назоратига олинган. Назоратда турганларнинг соғлиги яхши, тана ҳарорати кўтарилган фуқаролар йўқ дейилади хабарда. Кузатувда бўлган фуқаролар барчаси махсус Covid-19 коронавирусга лаборатория тест синамаларидан ўтказилган бўлиб, ҳозирга қадар манфий жавоб олинган. Шунингдек, қўшимча олиб келинувчи фуқаролар учун вилоятдаги яна 3 муассасада 570 ўрин тайёрланган.

Место для вашей рекламы