O‘zbekiston
yangiliklari

Самарқанд вилоятида мактаблар ва болалар боғчалари яқинида тезлик чекланди

Самарқанд вилоятида мактаблар ва болалар боғчалари яқинида тезлик чекланди
YANGILIKLAR
17:12, 05 апрель 2020
78
0

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов 29 февраль куни вилоят ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари жойлашган кўча ва ички йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини чеклаш тўғрисидаги қарорни имзолади . Ҳужжат вилоят ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари олдида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга қаратилган. Қарорда 815 та мактабдан иборат рўйхат келтирилган бўлиб, улар яқинига 30 км/с, 40 км/с ёки 50 км/с тезликни чекловчи йўл белгилари ўрнатилади. Бундан ташқари, вилоят ИИБ ЙХХБга жорий йил якунига қадар вилоят ҳудудидаги мактаб ва мактабгача таълим муассасалари жойлашган кўчалар ҳамда ички хўжалик йўлларига автотранспорт воситаларининг ҳаракатини чекловчи йўл белгиларини ўрнатиш ҳамда тизимли назорат ўрнатиш топширилди.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив