«Самарқанд — Тошкент — Санкт-Петербург» автобус рейси йўлга қўйилади

Ўзбекистон транспорт вазирлиги 25 февралдан бошлаб «Самарқанд — Тошкент — Санкт-Петербург» йўналишида мунтазам автобуслар қатнови йўлга қўйилишини маълум қилди . Қатновлар Uzautotrans Service томонидан Yutong автобусларида Россиянинг «Глобус» компанияси билан биргаликда амалга оширилади. Биринчи рейс 25 февраль куни Самарқанд автовокзалидан 9:00 да, Тошкент вокзалидан эса 15:00 да жўнайди. Санкт-Петербургда йўловчилар Марказий Автовокзалга етказилади. Чипта нархи Самарқанддан — 840 минг сўм, Тошкентдан — 800 минг сўм. Рейслар ҳар куни амалга оширилади. 2018 йил охирида Тошкентдан Россиянинг Нижний Новгород ва Қозон шаҳарларига биринчи автобус йўналишлари очилган эди. 2019 йил декабрь ойида эса Москвага, шу йилнинг февраль ойида Омскка қатновлар йўлга қўйилди.

Место для вашей рекламы