Салқин ва ёмғирли об-ҳаво узоққа чўзилмайди

Бугун Ўзбекистон ҳудудига Кавказ туманларидан нисбатан салқин ва нам ҳаво оқими киришни бошлади, дея хабар қилди Ўзгидромет матбуот хизмати. Кечаси Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида, эрталаб Бухоро, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида айрим жойларда ёмғир ёғиб ўтди. Кун давомида ёғингарчилик зонаси аста-секин бутун республика ҳудудига тарқалади, фақат Фарғона водийси вилоятларида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Республикада айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15−20 метргача кучаяди. Ҳаво ҳарорати ўтган дам олиш кунларига нисбатан 7−10 даражага пасайиб, 5−8 даража илиқни ташкил қилади. Бу февраль ойининг боши учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 2−4 даражага пастдир, дейилади хабарда.

Место для вашей рекламы