Саида Мирзиёева: «Илҳом» театрини ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз!"

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева «Илҳом» театри билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди. «Мен ўзим театр санъати мухлисиман. Ушбу масала атрофида айтилаётган ташвишли гап-сўзларни эшитиб, сизни ишонтириб айтаманки, биз театримизни ҳеч кимга хафа қилдириб қўймаймиз! „Илҳом“ — маданий ҳаётимизнинг фахри!», — деб ёзди у ўз Telegram-каналида. Эслатиб ўтамиз, 1976 йилда Марк Вайл томонидан асос солинган «Илҳом» театри Тошкентдаги Shodlik Palace меҳмонхонаси биносида фаолият юритиб келаётган эди. Меҳмонхона биноси хусусийлаштирилгач, янги мулкдор реконструкция муносабати билан театрдан бинони апрелга қадар бўшатишни сўраган. "Газета.uz"да реклама «Илҳом» тижорий театр бўлмагани сабабли мазкур бинода бепулга ижарада турар, агарда кўчишга тўғри келса, бутунлай тарқалиб кетиши, шу вақтга қадар шаклланган репертуарлари ҳам йўқ бўлиб кетиш хавфи остида. Шу боис театр жамотчиликдан ёрдам сўраб чиқди. Аввалроқ Тошкент ҳокимияти мазкур масалага меҳмонхона биноси жойлашган Шайхонтоҳур тумани ҳокимиятининг алоқадорлиги ўрганилишини маълум қилди. Зеро, меҳмонхонани хусусийлаштириб олган Ofelos Plaza компанияси ўз хатида бино туман ҳокимияти талаби билан реконструкция қилинаётганини сабаб қилиб келтирган.

Место для вашей рекламы