O‘zbekiston
yangiliklari

Рубль қадрсизланишининг сўмга таъсир этмаётгани сабаблари тушунтирилди

Рубль қадрсизланишининг сўмга таъсир этмаётгани сабаблари тушунтирилди
YANGILIKLAR
17:14, 05 апрель 2020
85
0

Жаҳон фонд бозорларидаги тебранишлар ва нефть нархининг кескин пасайиши оқибатида Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорларининг миллий валюталари, рубль ва тенге алмашинув курсининг сезиларли ўзгармоқда. Лекин, бу ҳолат мамлакат валютасига таъсир кўрсатгани йўқ. Марказий банк бунинг сабабларини кўрсатиб ўтди. «Рубль ва тенге қадрсизланиши, меҳнат ресурслари ҳаракатига чекловлар жорий этилишига ва бунинг натижасида четдан кириб келадиган пул ўтказмаларининг вақтинча пасайишига қарамай, алмашув курсининг ҳозирги динамикаси ҳамда ички валюта бозорида кескин тебранишлар кузатилмади», — дейилади регулятор хабарида. Ушбу ҳолатни қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин:Биринчидан, кутилаётган глобал иқтисодий пасайиш ва пандемияга қарши кўрилаётган чоралар иқтисодий фаолликнинг пасайишига олиб келади. Бунда импорт ва шунга мос равишда хорижий валютага бўлган талабнинг ҳам пасайиши кузатилмоқда;Иккинчидан, иқтисодий ўсишнинг секинлашиши ва коронавируснинг сезиларли таъсири бўлган секторларда кредитларни қайтариш жадвалларининг қайта кўриб чиқилиши ва муддатларининг узайтирилиши ҳисобига банк кредитларига бўлган талабнинг аввал прогноз қилинган кўрсаткичларга нисбатан сезиларли даражада камайиши кутилмоқда;Учинчидан, инқирозга қарши жамғармани шакллантиришда асосан ташқи манбаларга урғу берилаётганлиги валюта бозорига қўшимча таклиф олиб келади;Тўртинчидан, олтин нархининг ўсиши ҳисобига Марказий банкнинг олтин-валюта захиралари нейтраллиги тамойили асосида амалга ошириладиган доимий валюта интервенциялари ҳажми ўтган йилдагига нисбатан ўртача 30 фоизга ошишига имкон яратади. Айни пайтда жисмоний шахслар томонидан банклардан сотиб олинаётган валюта ҳажмининг нисбатан ошиши юқори девальвацион кутилмалар билан изоҳланиб, келгусида рубль ва тенге алмашув курсининг барқарорлашуви ва ўз навбатида, девальвацион кутилмаларнинг пасайишига ижобий таъсир кўрсатиши тахмин қилинмоқда. "Газета.uz"да реклама Келгусида сўм алмашув курси шаклланиши иқтисодиётнинг импортга бўлган талаби, экспорт ва пул ўтказмаларидан валюта тушумларига даражаси билан боғлиқ. Бугунги кунгача қилинган таҳлиллар миллий валюта алмашув курси динамикасида маълум бир кичик тўғриланишлар бўлиши мумкинлигини ва сўмнинг кескин девальвацияси бўйича эҳтимолларнинг юқори эмаслигини кўрсатмоқда. Марказий банк жорий вазият ва иқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда, коронавирус пандемиясининг ички валюта бозорига таъсирини тегишли равишда баҳолаб, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш юзасидан зарурий чораларни кўриб боришини маълум қилган.

Fikrlar (0)
Fikr bildirish
Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив