Россиянинг янги ҳукумати тузилди

Россия бош вазири Михаил Мишустин президент Владимир Путинга янги ҳукуматни тақдим этди, деб хабар берди Meduza. Янги Вазирлар Маҳкамасида аввалги ўн нафар ўрнига тўққиз нафар бош вазир ўринбосари бўлади. Улардан уч нафари — Татьяна Голикова, Юрий Борисов ва Юрий Трутнев ўз лавозимларини сақлаб қолган. Яна олтитаси эса янги кадрлар: Алексей Оверчук (Федерал Солиқ хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари), Виктория Абрамченко (Росреестрнинг собиқ раҳбари), Дмитрий Чернишенко (Газпром Медиа собиқ бош директори), Дмитрий Григоренко (Федерал Солиқ хизмати раҳбарининг собиқ ўринбосари), Марат Хуснуллин (Москва мэрининг собиқ ўринбосари). Бош вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига эса илгари президент ёрдамчиси бўлиб ишлаган Андрей Белоусов тайинланди. Шимолий Кавказ ишлари вазирлиги тугатилди, қолган 21 та идорадан 9 тасида раҳбарлар алмаштирилди. "Газета.uz"да реклама Максим Орешкин ўрнига Иқтисодий ривожланиш вазирлигини илгари Перм ўлкаси губернатори бўлган Максим Решетников бошқаради. Росздравнадзорнинг собиқ раҳбари Михаил Мурашко соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди, бу вазирликни аввал Вероника Скворцова бошқарган. Владимир Мединский ўрнига Маданият вазирлигини Маданият вазирлигининг кинематография департаментининг собиқ раҳбари Олга Любимова бошқаради. «Ростелеком» вице-президенти бўлиб ишлаган Максут Шадаев рақамли ривожланиш, телекоммуникациялар ва оммавий коммуникациялар вазири лавозимига тайинланди, бу лавозимда шу вақтгача Константин Носков фаолият кўрсатиб келаётган эди. Максим Топилиннинг ўрнига молия вазирининг собиқ ўринбосари Антон Котяков меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири бўлди. Маърифат вазирлигини Рособрнадзорнинг собиқ раҳбари Сергей Кравцов бошқаради, илгари бу лавозимда Ольга Василева ишлаган. Россия фан ва олий таълим вазири лавозимига Михаил Котюков ўрнига Тюмен давлат университети ректори Валерий Фалков тайинланди. Спорт вазири лавозимига Талабалар спорти федерациясининг президенти Олег Матицин Павел Колобков ўрнига тайинланди. Адлия вазирлигида Александр Коновалов ўрнига Константин Чуйченко раҳбар бўлди. Адлия вазирлигининг янги раҳбари аввалроқ ҳукумат аппаратини бошқарган. Қолган 12 вазир ўз лавозимларини сақлаб қолди, улар орасида — саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, транспорт — Эвгений Дитрих, мудофаа — Сергей Шойгу, ташқи ишлар бўйича — Сергей Лавров, энергетика — Александр Новак, қишлоқ хўжалиги — Дмитрий Патрушев. «Ҳукуматимиз жуда мувозанатли бўлиб чиқди. Аввалги таркибда ишлаган одамлар етарлича, аммо шу билан бирга жуда катта янгиланиш ҳам бўлди. Ишончим комилки, ушбу таркиб ёрдамида юқори ва энг муносиб кўрсаткичларга эришиш мумкин бўлади», — деди Владимир Путин. Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Медведев бошчилигидаги аввалги ҳукумат 15 январь куни истеъфога чиққан эди.

Место для вашей рекламы